16 Май 2023 йил 279

Муаммоларга ечим қидириб...

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Фориш туманида бўлиб, яқинда фойдаланишга топширилган Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини биносида раис, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шундан сўнг туман ҳокими ҳамда маҳалла бешлиги билан мулоқот ўтказилди. Мазкур жараёнда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, аҳолини иш билан таъминлаш, ободонлаштириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, хусусан тўгараклар фаолиятини кучайтириш ҳамда спорт машғулотлари ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.     

 

Text to speech