29 Июл 2021 йил 684

Даструмолга тугилган “ташвиш”

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўзини шубҳали тутган шахсни текширувдан ўтказишди. Мазкур жараёнда ушбу фуқаронинг чўнтагидан даструмолга тугилган 4,25 грамм марихуана топилди.

Шу тариқа Жиззах вилояти Зафаробод тумани, Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бир неча грамм гиёҳванд модда тонналик ташвишга сабаб бўладиган куринади.  

Text to speech