11 Август 2021 йил 717

Девор орасидаги топилдиқ

Жиззах вилояти Бахмал тумани Нўшкент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.Ж. ҳовлисида ер ағдараётиб, эски матога ўралган 2 дона 16 калибрли ов қуроли ҳамда бир қанча патронларни топиб олди.

Худди шундай, Ғаллаорол туманининг Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ў.М. уйини бузиш жараёнида эски девор орасидан 16 калибрли, 1 стволли милтиқ топган. У қуролнинг марҳум бобосига тегишли бўлиши мумкинлигини билдирди.

Ҳар иккала шахс топилмаларни ички ишлар органларига топширганлар. Ўтказилган экспертиза милтиқлар ва патронларнинг яроқсиз эканлигини кўрсатди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.jviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: