20 Май 2020 йил 579

Диний материаллар тарқатиш билан шуғулланган

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах шаҳрининг Тинчлик маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаронинг диний мазмундаги аудио ва видеоматериалларни ҳамда ёзувли матнларни турли фуқароларга тарқатиш билан шуғулланганлигини аниқладилар. Хусусан, унинг уяли алоқа воситаси кўздан кечирилганида Нақшбандия тариқатининг “Даст ба кору дил ба Ёр” гуруҳига аъзо бўлиб, танишларини ушбу гуруҳдан олинган материаллар билан таъминлаб келганлиги аён бўлди.

Ҳолат юзасидан суриштирув Жиззах ИИОФМБ томонидан олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech