7 Январ 2021 йил 851

Диний материалларни ноқонуний тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Зарбдор тумани Равот қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Т.нинг уяли алоқа воситаси текшириб қўрилганида телефони хотирасида диний мазмундаги аудио ва видео материалларни сақлаётгани маълум бўлди. Ушбу материалларни ижтимоий тармоқ орқали танишларига тарқатишни одат қилгани аниқланди. Худди шундай қонунбузарликка вилоятнинг Зомин тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Н. ҳам қўл урган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирувлар ўтказилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech