18 Январ 2022 йил
631
Диплом сотмоқчи бўлганди
Ички ишлар органлари ходимлари Пахтакор тумани Оқбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахснинг фуқароларга касб-ҳунар коллежи дипломини сотиб олишни таклиф қилаётганлигини аниқладилар.
Шу боис аёл кузатувга олинди ва кўп ўтмай Жиззах давлат касб-ҳунар коллежининг сохта дипломини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланди. Ҳолат юзадан жиноят иши қўзғатилган.