14 Декабр 2020 йил 591

Дизель ёнилғиси ҳужжатлаштириб олинди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Дўстлик тумани Манас қишлоқ фуқаролар йиғинидаги постда “Nexia” тўхтатиб, текширилганида автоулов салони ва юкхонасида 30 дона 20 литрлик идишларга жойланган 500 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.

Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Бахт маҳалласида яшовчи З.Х. ноқонуний юкни уйига олиб кетаётганлигини билдирган.

Шунингдек, у маҳсулотни вилоятнинг Анасой тумани ҳудудида М. исмли шахсдан сотиб олганлигини маълум қилган. Ёнилғи тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech