10 Январ 2023 йил
1048
Дўконни ўғри урганди
Жиззах вилояти Бахмал тумани Оқтош маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.Р. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ҳудуддаги савдо дўконидан унга тегишли бўлган қиймати 4 миллион 750 минг сўмлик кийим-кечакларни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Соҳа ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Ўсмат шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Н. содир этганлиги аниқланди. Айбланувчидан 18 турдаги кийим-кечак далилий ашё сифатида олинган.