3 Феврал 2021 йил 611

Дўконга тушган ким?

2020 йилнинг 14 декабрь куни Жиззах шаҳридаги Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган савдо дўконидаги жавондан 2 миллион 589 минг сўм пул ўғирлаб кетилди. Бу тўғрида ички ишлар органларига вилоятнинг Шароф Рашидов тумани Зиёкор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи дўкон эгаси Б.И. хабар берган.

Жиноят калит танлаш йўли билан амалга оширилганди. Соҳа ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ўғирлик вилоятнинг Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи С.Э ҳамда Ф.П. томонидан содир қилингани аниқланди.

       

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech