6 Август 2021 йил 594

Ер участкаси ваъда қилиб...

Жиззах шаҳри Сайилжойи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Б. ва Ў.Қ. Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Куёвбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Х.И. устидан ички ишлар органларига ариза ёзишди. Маълум бўлишича, 2021 йилнинг апрель ойида Куёвбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ер участкаси олиб беришни ваъда қилгани учун Х.И.га Б.Б. 2 миллион сўм, Ў.Қ. эса 10 миллион 500 минг сўм берган. Қисқаси, жабрланувчилар ер участкаси ололмаганлар. Худди шундай фирибгар пулни ҳам қайтармаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.  

Text to speech