19 Январ 2021 йил 653

Ёш спортчилар яшил майдонда

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали спорт турларини ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида жойларда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Зарбдор тумани ички ишлар бўлими томонидан шундай тадбирлардан бири уюштирилди.

3-сектор ҳудудидаги мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. “Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” учун беллашувда жами 10 та жамоа қатнашди. Ёш спортчиларнинг яшил майдондаги баҳси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, спорт турларини оммалаштириш мақсадида ташкил қилинди.

Мини футбол мусобақаси кутилганидан ҳам қизиқарли онларга бой бўлди. Ёш футболчиларнинг ҳаракати, ғолиблик учун беллашуви ва маҳоратлари томошабинларга завқ улашди.

Натижаларига кўра, 18-ўрта умумтаълим мактабининг футболчилари биринчи, 26-мактаб ва 6-мактаб футбол жамоалари иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгалладилар. Зарбдор туман ички ишлар бўлими томонидан ғолиблар ва “Энг яхши хужумчи”, “Энг яхши дарвозабон” каби номинациялар бўйича иштирокчилар совғалар билан тақдирланди.

 

Text to speech