6 Август 2021 йил 408

Эшак-аравада ўқувчи бўлган

Жиззах вилояти Зомин тумани Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Пешағор-Зарбдор-Сардоба” 4R-194 йўлининг 3- километрида “ГАЗ-53” русумли юк машинаси эшак аравани уриб юборди. Оқибатда эшак-аравада бўлган, шу ҳудудда яшовчи 7- синф ўқувчиси О.Ж. ўнг оёқ болдир суягининг очиқ синиши ташхиси билан шифохонада ётқизилган.

Кўнгилсиз ҳодиса ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотиши туфайли рўй берган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech