Ёшлар имтиёзга эга бўлишди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 30.04.2020 йилдаги 159-сонли буйриғига асосан ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тавсиянома ва тақдимномалар берилиши ифодаланган. Ана шу ҳуқуқий ҳужжат ижроси бўйича Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида йиғилиш уюштирилди.
Тадбирда 44 нафар ички ишлар органлари ходимларининг 46 тафар ўғил-қизларига имтиёзли тавсияномалар топширилди. Тавсиянома олганларнинг 34 нафари давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжат топширмоқчи бўлганлардир. 12 нафар битирувчи эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишда имтиёз берувчи тавсиянома ва тақдимномалар соҳиби бўлишди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати