27 Август 2020 йил 547

Ёввойи гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинмоқда

Арнасой туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида Оқбулоқ сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги “Тараққиёт мезон замини” фермер хўжалиги дала майдонида 12 туп қаровсиз ўсаётган каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланди.

Худди шундай, Бухоро сув исттеъмолчилар уюшмаси ҳудуди “Акбаробод Юсуф” фермер хўжалиги дала майдонидан ҳам 28 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланган.

Мазкур гиёҳванд ўсимликлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўқ қилинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech