Феъл айниганда...
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Тошкентлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ё.З.нинг хонадонида ўғирлик юз берди. Аниқроғи, номаълум шахс турар жойда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйдаги шкафда турган 4 дона узук, 1 дона қўл занжири, 1 дона билагузук ҳамда 1 дона занжирни олиб кетди. Тақинчоқларнинг барчаси олтин бўлган.
Жабрланувчининг аризаси асосида ички ишлар органлари ходимлари тезкор қидирув ўтказиб, айбланувчини аниқладилар. Маълум бўлишича, ўша куни Шароф Рашидов туманининг Тошкентлик маҳалласида яшовчи Д.С. жабрланувчининг турар жойига кийим тиктириш мақсадида борган. Аммо уйда ҳеч ким йўқлигини билгач, феъли айнийди...
Қисқаси, айбланувчидан тилла тақинчоқлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.