22 Май 2020 йил 628

Фермернинг ҳужжатсиз ёнилғи олиб кетаётгани аниқланди

Ички ишлар органлари ходимлари Зафаробод туманининг Чўлигулистон ҚФЙ йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автоуловда 160 литр дизель ёнилғиси ҳужжатларсиз олиб кетилаётганлигини аниқладилар. Туманнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган “Нексия” ҳайдовчиси Ш.К. ёнилғини Шароф Рашидов тумани, Ҳамид Олимжон номидаги сув истеъмолчилари таркибида бўлган ўзига тегишли фермер хўжалигига элтаётганлигини билдирган.

Суриштирувни Зафаробод тумани ИИБ олиб бормоқда.    

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech