19 Май 2020 йил 759

Фирибгар яна фирибгарлик қилди

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Тошлоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1982 йил туғилган Х.Ш. мурожаат қилиб, фирибгарнинг алдовига ишониб қолганини билдириди.

Шикоятчининг келтиришича, Шароф Рашидов тумани Қулама маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1991 йил туғилган К.Х. “Ласетти” русумли автомашина олиб бериш эвазига 2018 йил 18 декабрь куни 10 минг АҚШ доллари олган.

Автоулов берилмаган. Пуллар ҳам қайтарилмаган.

Суриштирув ишларида фуқаро К.Х. Қалия маҳалласида истиқомат қилувчи 1990 йил туғилган Д.Қ. дан уй олиб бериш учун 22 минг АҚШ доллар, шу маҳаллада яшовчи 1984 йил туғилган Д.Н. дан уй олиб бериш учун 4 минг АҚШ доллар пулларни фирибгарлик йўли билан олгани аниқланди.

Маълумот ўрнида айтадаган бўлсак, фуқаро К.Х. муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жазо муддатини ўтаб чиққан. Ҳозирда унга нисбатан худди шу модда билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech