16 Июн 2020 йил
599
Фирибгар маҳалладошига фириб берди
Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига Қулписар қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1987 йил туғилган А.З. мурожаат қилиб, маҳалладошининг алдовига ишониб қолганини билдирди.
Шикоятчининг билдиришича, ундан 2019 йил сентябрь ойида маҳалладоши 1990 йил туғилган Б.Э. Фориш туманидан писта олиб келиб бериш эвазига 10 миллион сўм пул олиб қайтармасдан келган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати