8 Октябр 2020 йил 566

Фирибгар ниятига эриша олмади

Дўстлик туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги техникум ўқитувчиси, 1977 йилда туғилган А.С. фирибгарлик йўли билан пул ишламоқчи бўлганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, А.С. Пахтакор туманининг Олмазор маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган С.М.дан техникумнинг фармацевтика йўналишига шартнома асосида ўқишга киритиб қўйиш учун 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Бу тўғрида абитуриент тегишли органга мурожаат қилгач, тезкор тадбир уюштирилди. Хуллас, тумандаги ош марказида С.М.дан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олган ўқитувчи ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech