Фирибгар ниятига эриша олмайди
Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “Ишонч” телефонига Бахмал туманида истиқомат қилувчи фуқаролар мурожаат қилиб, фирибгарлик қурбони бўлганини билдирган.
Туманнинг Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1958 йил туғилган Х.А., Фидокор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1990 йил туғилган Н.Б. ва унинг қишлоқдоши 1975 йил туғилган Ю.А. ларнинг билдиришича, Шароф Рашидов тумани, Нурафшон маҳалласида ичтиқомат қилувчи 1989 йил туғилган Б.Х. уларнинг яшаш уйларига келиб, қорамолларини турли нархларга баҳолаб олган. Бироқ келишилган пулларни қорамолларни бошқа харидорга сотгандан сўнг қайтаришини айтиб, ваъда қилинган пулларни қайтармаган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати