17 Сентябр 2021 йил
814
Фирибгар олганларини ўз хоҳиши билан қайтарганми?
Жиззах шаҳри Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Кимёгар маҳалласида яшовчи таниши унга фириб берганлигини билдирган.
Маълум бўлишича, шу йилнинг январь ойида таниш Жиззах шаҳрида жойлашган “Зебо” савдо марказидаги дўконлардан бирини олиб беришни ваъда қилиб, жабрланувчидан 3 минг 500 АҚШ доллари ундирган. Аммо фирибгар дўкон олиб беролмаган, шунингдек, пулни ҳам қайтармаган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.