2 Апрел 2021 йил
918
Фирибгарга алданди
Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Г.Р. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, фирибгарнинг тузоғига тушиб қолганлигини билдирган. Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Зарбдор тумани Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган Ж.М. 2020 йилнинг 6 май куни Г.Р. ҳамда унинг Пахтакор тумани Самарқанд қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи опаси Ш.Р.ни Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан бирига киритиб қўйишни ваъда қилиб, 6 миллион 630 минг сўм пулини олган.
Қисқаси, опа-сингилларга 2020 йилда олий ўқув юртига кириш насиб этмади. Бу ҳам етмаганидек фирибгардан пулларини қайтариб олишнинг иложи топилмаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.