4 Феврал 2021 йил
613
Фирибгарга алданган
Жиззах вилояти Зомин тумани Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Т фирибгарлик жиноятидан азият чекканлигини билдириб, туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза ёзган. Унинг билдиришича, 2019 йилнинг май ойида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида яшовчи Ф.А. Туркияга ковул экспорт қилишини айтиб, жабрланувчидан қиймати 95 минг АҚШ долларига тенг 70 тонна ковул ғунчаларини олиб кетган.
Шу вақтдан буён Ш.Т. “экспортчи”дан пулларини ололмаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.