5 Феврал 2021 йил 581

Фирибгарга важнинг фарқи йўқ...ми?

Пул ундириш учун фирибгарга ҳар қандай важ ва сабаб қўл келаверади. Жумладан, Самарқанд вилояти Ургут тумани Жартепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Т. ўзини ички ишлар органлари ходими, деб таништириб, пул олишнинг уддасидан чиққан.

Шу йилнинг 21 январь куни у Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.М.га Самарқанд вилояти ИИБда ишлаши, тез орада лавозими ошиши ва формасини янгилатиш учун пул кераклигини айтиб, уни 400 АҚШ долларига туширган.

Маълумки, фирибгар олган пулини ҳеч қачон ўз хоҳиши билан қайтармайди. Шу сабабли Ф.М. ички ишлар органларига мурожаат қилди. Маълум бўлишича, сохта ходим фирибгарлик қилгани учун 2019 йилда ҳам жиноий жавобгарликка тортилган. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

    

Жиззах вилояти ИИБ  ахборот хизмати.

Text to speech