30 Декабр 2020 йил 563

Фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Фирибгарлар фойдаланадиган усул ва воситалар турлича. Кимдир катта фойдани ваъда қилса, бошқаси битта уйни беш-олти кишига сотади, айримлар автомашина билан боғлиқ қаллобликларнинг устаси саналади, яна кимдир... Демоқчи бўлганимиз фирибгарларда ҳам қайсидир маънода “ихтисослашув” бор.

Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида яшовчи 18 ёшли М.А. уяли алоқа воситасини “1 минутга” телефон қилиш учун олиб, қайтариб бермасликнинг уддасидан чиқадиганлардан. У мазкур йўл билан Жиззах шаҳри Хайробод маҳалласида яшовчи Ш.М.га тегишли уяли алоқа воситасини олиб кетди. Айни услубда вилоятнинг Фориш тумани Гараша қишлоғида яшовчи С.С.нинг уяли алоқа воситасига ҳам эга чиққан.

Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи Ш.Ю. эса Зилол маҳалласида яшовчи И.Х.га тегишли Шароф Рашидов тумани Тоқчилик маҳалласида жойлашган 120 миллион сўмлик намунали лойиҳа асосида қурилган уйни сотиб юборди. Фирибгар аёл уй учун Шароф Рашидов туманининг Тошкентлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Ж. 90 миллион сўм олган.

Жиззах вилояти Дўстлик тумани Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Н.К. ҳам фирибгардан азият чекканлардан бири. Маълум бўлишича, 2018 йилнинг сентябрь ойида туманнинг Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи У.Х. Жиззах давлат педагогика институтига киритиб қўйишни ваъда қилиб, Н.К.дан 1 минг 700 АҚШ доллари олган. Хуллас, жабрланувчи талаба бўлишни 2 йил кутди.

Юқоридаги ҳолатларнинг барчаси юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Жиззах витлояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech