10 Июн 2020 йил 573

Фирибгарлар табиий газдан қарздорликни ёпмоқчи бўлишган

Шароф Рашидов тумани, “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғини, Пахтакор кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган А.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга нисбатан фирибгарлик ҳаракатлари содир этилаётганлигини билдирган. Маълум бўлишича, Жиззах шаҳри, “Оққўрғонлик” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Ғ.С. ҳамда Жиззах шаҳри, “Маданият” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Х.лар ўзларини Шароф Рашидов тумани газ таъминоти филиали ходимлари сифатида таништириб, аризачининг турар жойига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасини кўздан кечиришган ва 2 миллион сўмдан ошиқ қарздорлик мавжудлигини билдирганлар. Шундан сўнг улар бу пулнинг ярмини олишса, қарздорликни тўлиқ ёпишга ваъда берадилар.

Мазкур мурожаат асосида вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармасининг коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир уюштирилди. Фирибгарлар А.Н.дан махсус ишлов берилган 1 миллион сўм пулни олганида ИИБ ходимлари томонидан ушланди. Маълумот ўрнида айтиш керак, айбланувчилар ҳеч қаерда ишламаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech