12 Октябр 2022 йил 435

Фирибгарлик қилган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Ички ишлар органларига Шароф Рашидов тумани Мўлканлик маҳалласида яшовчи Д.А. мурожаат қилиб, Жиззах шаҳрининг Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи А.Ғ.дан 250 миллион сўм пулини ундиришда ёрдам сўраган.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь ойида “11 кундан сўнг” қайтариб бериш шарти билан А.Ғ. жабрланувчидан қарзга 250 миллион сўм олган. Қисқаси, фирибгарликда гумонланаётган шахсга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. 

Text to speech