25 Ноябр 2020 йил
621
Фирибгарнинг фириби фош бўлди
Бахмал тумани Барлос қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Т. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, фирибгарлик жиноятидан азият чекканлигини билдирган.
Унинг маълум қилишича, 2016 йилнинг ноябрь ойида Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласи ҳудудида Сирдарё вилояти Сардоба тумани Пахтаобод шаҳарчаси Наврўз маҳалласида яшовчи Р.Ғ. Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 2 минг 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.
Қисқаси, жабрланувчи хорижга ишлаш учун кетолмаган, шу билан бирга пулини ҳам ололмаган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.