Фирибгарнинг фириби фош бўлди
Жиззах вилояти Зомин тумани, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, маҳалладоши унга фириб берганлигини билдирган. Маълум бўлишича, 2019 йилнинг 2 апрель куни “маҳалладош” танишлари орқали банк пластик картасидаги пулларни фоизсиз нақд қилиб беришни ваъда килиб, аризачидан 220 миллион сўм олган. Фирибгар олинган пулнинг 94 миллион сўмини қайтарган. Қолган 126 миллион сўм эса маҳалладошда қолиб кетди.
Суриштирув давомида фирибгарнинг Зарбдор тумани Тошкескан қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқарони ҳам чув туширгани аён бўлди. У тошкесканлик танишига ҳокимликдаги дўсти орқали фермер хўжалиги учун ер олиб беришни ваъда килиб, 100 АҚШ доллари ва 11 миллион 280 минг сўм ундирган. Қисқаси, таниш-билишларини қақшатган айбланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.