20 Август 2020 йил 510

Фоҳишахона сақлаб келган шахс қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 16 август куни Пахтакор тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланди.

Маълум бўлишича, тунги соат 22:00 лар атрофида Олтинкўл маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, турмушдан ажрашган 1988 йил туғилган фуқаро Ш.С. яшаш уйида Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи эркак ҳамда Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аёлнинг жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берган.

Қўшмачилик жинояти билан шуғулланиб келган аёлдан далилий ашё сифатида 100 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech