15 Июн 2020 йил 896

Форишда қорамол ўғриси ушланди

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, “Сарайлик” маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Р.И.ни бозор нархи 48 миллион 500 минг сўмлик 7 бош қорамолни ўғирлаб кетаётганда қўлга олишди. Чорва моллари Фориш тумани, “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1984 йилда туғилган И.Қ.га тегишли бўлиб чиқди.

Суриштирув давомида айбланувчи 2018 йилнинг 25 майида ҳам айни шу фуқарога тегишли 8 бош қорамолни ўғирлаб, сотиб юборгани аниқланди. Шунингдек, у 2019 йилнинг июнь ойида Эгизбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1994 йилда туғилган М.Ҳ.нинг 3 бош қорамолини ҳам ўғирлаганлигини тан олган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech