3 Декабр 2020 йил 541

Форишда жиноят муҳокамаси ўтказилди

Фориш тумани, Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи аёл республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали нейрохирургия бўлимига чап буйрак ёпиқ жароҳати ташхиси билан ётқизилган.

Бу ҳақида шифохона ходими ички ишлар органларига хабар берди. Маълум бўлишича, аёлнинг бел соҳасига турмуш ўртоғи оёғи билан тепиб тан жароҳати етказган.   

Мазкур жиноят вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Олимжон Аблуллаев иштирокида ўтказилган тадбирда муҳокама этилди.

Жиноят муҳокамасида ҳудуд аҳолиси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар тилга олиниб, келгусида шунга ўхшаш ҳолатларнинг содир этилишини олдини олиш ва бу борада маҳалла ва тегишли ташкилот вакиллари ҳушёрлигини ошириш лозимлиги айтиб ўтилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech