23 Июл 2020 йил
753
“Форза” “ВАЗ-21011”га урилди, вояга етмаган бола жароҳатланди
Жорий йилнинг 22 июль куни соат 20:30 лар атрофида Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган “Қўқон-Жиззах” А-376 йўлининг 292 километрида йўл-улов ҳодисаси содир этилди.
Зарбдор тумани, Шарқ Юлдузи маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Б. “Форза” русумли автоуловини Зарбдор тумани йўналишида бошқариб кетаётиб, олдинда ҳаракатланаётган “ВАЗ-21011” русумли автоуловнинг орқа томонига бориб урган.
Натижада “ВАЗ-21011” автоулов салонида бўлган 2015 йил туғилган И.Б. бош мия лат ейиши ташҳиси билан туман тиббиёт бирлашмаси болалар жонлантириш бўлимига ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати