Фуқаронинг оиласига ёрдам кўрсатилган
Жорий йилнинг 3 август куни ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳри Жиззахлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1939 йил туғилган Баҳриддин Эшматовнинг мурожаати тарқалди.
Мурожаатда билдиришича, Баҳриддин Эшматов беш-олти йилдан буён касаллик туфайли тўшакка михланиб қолган, лекин маҳалла фуқаролар йиғини томонидан унга бирор марта ҳам ёрдам кўрсатилмаган, хусусан, республика Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги қарорига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила сифатида пул билан таъминланмаган.
Аслида Баҳриддин Эшматовнинг айтганлари ҳақиқатга мос эмас. Унинг оиласига вақти-вақти билан маҳалла ва ҳомийлар томонидан пул маблағлари ажратилган. Хусусан, Баҳриддин Эшматовнинг келини Дилноз Эшматовага тикув машинкаси берилган. Шунингдек, Дилноз Эшматованинг фарзанди 14 ёшгача нафақа пули ҳамда моддий ёрдам пули билан узлуксиз таъминланмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керак, Баҳриддин Эшматовнинг оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатида турмайди ва табиийки, “Saxovat-argos” дастури рўйхатига киритилмаган.