19 Октябр 2021 йил
797
Ғаллаороллик фуқаро ҳамқишлоғини пичоқлаб қўйди
Ғаллаорол тумани Гулчамбар қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ҳамқишлоғини “Нимага уйимга келиб жанжал қиласан”, деган важ билан пичоқлаган. Жабрланувчи чап кўкрак соҳасида кесилган ва чап орқа соҳасида санчилган жароҳат, мастлик ва постравматик шок ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Ҳодиса юз берган вақтда айбланувчи ҳам маст бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.