21 Сентябр 2020 йил 525

“ГАЗ - 3102” “Lacetti”нинг йўлига чиқиб кетди ва ...

Фориш тумани Нурак маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жиззах – Қизилча 4/Р-36 йўлининг 48 километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди. Фориш тумани Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1975 йилда туғилган М.А. акасига тегишли “ГАЗ - 3102” русумли автоулов бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, “Lacetti”га урилган.

Оқибатда “Lacetti” ҳайдовчиси, Осмонсой маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган Ш.Э. чап оёқ болдир суягининг синиши ташхиси билан Фориш тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. “ГАЗ 3102” ҳайдовчиси эса олинган тан жароҳатлари натижасида шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан вафот этди.

Ҳолат бўйича Фориш тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.        

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech