25 Май 2020 йил
764
“ГАЗ-53” жарликка қулади
Зарбдор тумани, Совутбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йил туғилган А.О. “ГАЗ-53” русумли автоуловида Зомин тумани, Қўштол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тоғдан тош ортиб тушаётган вақтда автоулов тормози ишламай қолиб жарликка ағдарилиб кетган.
Амтомашина юкхонасида бўлган Қўштол қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган Р.Х. бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, қорин бўшлиғи аъзолари тўнтоқ травмаси ташҳиси билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати