26 Январ 2021 йил
539
Гиёҳфурушнинг сири фош бўлди
Гиёҳвандлик инсоннинг маънавий ва жисмоний инқирозига сабаб бўлади. У туфайли кўплаб кўнгилсизликлар, жиноятлар келиб чиқади. Шу маънода, ички ишлар органлари ходимлари гиёҳванд экинларни етиштириш, наркотик моддаларни сақлаш, ташиш, ўтказиш билан боғлиқ жиноятларга қарши мунтазам курашадилар. Жумладан, соҳа вакиллари томонидан Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида яшовчи З.К. 2,95 грамм марихуанани 500 минг сўмга сотган вақтда қўлга олинди.
Тинтув ўтказиш чоғида айбланувчининг чўнтагидан 50 минг сўмлик пулга ўралган 3,73 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.