2 Июн 2020 йил
586
Гиёҳванд модда сотаётганда қўлга олинди
Арнасой тумани, “Олтин водий” ҚФЙ, Бахмал қишлоғида яшовчи, 1979 йилда туғилган С.Э. 450 минг сўмга 123,1 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини бошқа бир фуқарога сотган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Тергов ва суриштирув ҳаракатлари давомида С.Э. уйида бангихона ташкил қилганлигини, полиэтилен идишдан қўлбола чилим ясаб, шу ҳудудда яшовчи икки шахсни гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга бир неча бор жалб этганлиги аниқланди.
Шунингдек, С.Э 34,2 грамм қуритилган марихуанани бошқа бир фуқарога 150 минг сўмга сотганлиги аён бўлди. Айбланувчига нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати