29 Декабр 2021 йил 593

Гиёҳванд модда топилди

Ички ишлар органлари ва ДХХ ходимлари Жиззах вилояти Дўстлик тумани Манас-14 йўл патруль хизмати масканида “Нексия”ни тўхтатиб, текширдилар.

Мазкур жараёнда автомобиль ўриндиғи тагидан полиэтилен пакетга ўралган 22,44 грамм опий топилди.

Ўз навбатида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарча фуқаролар йиғинида яшайдиган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech