10 Ноябр 2021 йил 622

Телефон ўғриси ушланди

Шароф Рашидов тумани Зиёкор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс Зафаробод тумани Нурафшон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўзига тегишли балиқчилик ҳавзасига борганида телефонини ўғирлатиб қўйди.

Жабрланувчининг ички ишлар органларига мурожаати асосида ўтказилган суриштирув жараёнида ушбу жиноятни Шароф Рашидов тумани Хайробод қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс содир этганлиги аниқланди. Айбланувчидан далилий ашё ҳужжатлаштириб олинган.

Text to speech