Гулчамбарда қўлга тушган ўғрилар
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гулчамбар қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи И.Б. 2 бош қўйини бозорга олиб чиқиш мақсадида тунги соат 3 да қўйхонасига йўл олди. Шу чоқ кутилмаган ҳодиса рўй берди. Икки киши қўйхонадан отилиб чиқиб, кўздан ғойиб бўлди.
Табиийки, И.Б. бу тўғрида туман ички ишлар бўлимига ариза ёзди. Ўз навбатида соҳа вакиллари тезкор қидирув тадбирларини бошлаб юборишди. Кейинги куни эса мазкур қишлоқда яшовчи Ж.Ч.нинг эшаги ўғирланди.
Аммо бу сафар жиноятчилар узоққа кета олишмади. Маълум бўлишича, мазкур ўғирликни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Зарбанд қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Н. ҳамда мазкур вилоятнинг Нуробод тумани Нурбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Б.С. содир этган.
Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.