29 Июн 2020 йил 586

Гўшт маҳсулоти ноқонуний ташиб кетилаётгани аниқланди

Жорий йилнинг 27 июнида вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган “Сангзор-15” йўл патруль хизмати масканида гўшт маҳсулотини ноқонуний ташиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти, Ғиждивон туманида истиқомат қилувчи 1989 йил туғилган Қ.Ф. “Кобалт” русумли автомашинасида 356 кг гўшт маҳсулотларини ҳужжатларсиз олиб кетаётган бўлган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқли ёки яроқсизлиги аниқланиши мақсадида музхонага вақтинчалик сақлаш учун жойлаштирилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech