15 Январ 2021 йил 564

Гўшт маҳсулотини ноқонуний ташиш ҳолати фош этилди

Дўстлик тумани ҳудудидаги “Манас-14” йўл-патруль масканида ички ишлар органлари ходимлари Шароф Рашидов тумани Пахтаобод қишлоқ фуқарлар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро бошқарувидаги “Соbalt” русумли автоулов тўхтатиб текширилганда, автомашина юкхонасида жами 468 кг эчки гўшт маҳсулоти борлиги маълум бўлди. Ҳайдовчи юкка оид бирорта ҳужжат тақдим эта олмаган.

Мазкур шахс ушбу гўшт маҳсулотларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлигини билдирилган. Ноқонуний юк ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

Text to speech