18 Ноябр 2020 йил 556

Гўштнинг сифатини аниқлаш чоралари кўрилмоқда

Ғаллаорол туманидаги “Сангзор-15” йўл патруль хизмати масканида ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент томон ҳаракатланаётган “Nexia” русумли автоулов тўхтатиб, текширилганида автоулов салони ва юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 572 килограмм гўшт борлиги маълум бўлди.

Қашқадарё вилояти Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Р. гўштни Тошкент шаҳрига сотиш  учун олиб кетаётганлигини билдирган.

Ноқонуний маҳсулот Жиззах шаҳридаги музхонага қўйилди. Гўштнинг сифатини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси суриштирув ўтказаяпти.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech