8 Июл 2020 йил
580
Харидор сотувчини жароҳатлади
Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси ҳамширасининг туман ички ишлар бўлимига хабар беришича, Тошкент қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1971 йил туғилган А.Б. соғлигининг бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати ташҳиси билан тиббиёт бирлашмасидан тиббий ёрдам олган.
Ички ишлар ходимлари томонидан мазкур ҳолат ўрганилганида ушбу фуқарога маҳалладоши 1978 йил туғилган Ж.Ж. тан жароҳати етказгани маълум бўлди.
Фуқаро Ж.Ж. А.Б. дан спиртли ичимлик сотишини сўраган. Сўров рад этилгач, Ж.Ж. тош билан А.Б.нинг бош қисмига уриб жароҳатлаган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати