11 Сентябр 2021 йил 773

Ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида 3 нафар йўловчи жароҳатланди

Тошкент-Термиз М-39 йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудида тунги соат 04:00 ларда содир этилган йўл транспорт ҳодисасида 3 нафар йўловчи тан жароҳати олди.

Аниқланишича, Қашқадарё вилояти Касби тумани Майманоқ маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро “lasetti” автоуловини Самарқанд йўналишида бошқарётиб, ухлаб қолади. Оқибатда рул бошқарувини йўқотган машина ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Камаз”нинг орқа томонига урилади. Ҳалокатда “lasetti” салонида бўлган Қашқадарё вилояти Косон тумани Олмазор, Майманақ маҳаллалари ҳамда Муборак тумани Гулшан қишлоғида яшовчи фуқаролар тан жароҳати олишиб, туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Text to speech