Хизмат интизоми қонунийлик гаровидир
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ва Шароф Рашидов тумани ИИБнинг шахсий таркиб хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳудудий ички ишлар бўлимлари ходимлари, соҳа фахрийлари иштирок этдилар. Тадбир аввалида ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда сўз олганлар таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суъистемол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда кўрилажак чоралар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, фуқаролар билан ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари самимий мулоқотда бўлишлари такидланди.
Худди шундай, вилоятдаги ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди. Табиийки, бундай тадбирлардан кўзланган мақсад жамоат хавфсизлиги ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоялашдир.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати