23 Июн 2020 йил 982

Хизмат вазифасини суистеъмол қилганларга қонуний чора қўрилади

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари иштирокида шахсий таркиб хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунбузилиш ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Улуғбек Мирзақамбаров, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда ИИВ ўз хавфсизлик бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими бошлиғи, подполковник Собир Худояров ва бошқалар сўзга чиқиб, соҳада хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида фикр юритдилар.

Жумладан, таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда кўрилажак чоралар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимларни рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбир давомида ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Худди шундай, вилоятдаги ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилди. Табиийки, бундай тадбирлардан кўзланган мақсад жамоат хавфсизлиги ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоялашдир.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech