11 Июн 2022 йил 683

Ходимлар учун зарур шароитлар яратилади

Бугунги кунда вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси биносини барпо этиш изчиллик билан амалга оширилаяпти. Шу кунга қадар 5 қаватли бино қад ростлади. Ҳозирда бино деворларини пардозлаш, атрофни обод қилиш ишлари олиб борилаяпти. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ушбу ишларнинг боришини кўздан кечирди.

Қайд этилишича, ходимлар учун зарур шароит яратилади. Хусусан, мебеллар, компьютерлар, алоқа ва ахборот воситалари билан таъминланади. Ходимларнинг интеллектуал билимлари ва жисмоний тайёргарлигини оширишга ҳам эътибор қаратилади.

Худди шундай, Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими учун ҳам янги бино бунёд этилаяпти. Бошқарма бошлиғи ушбу қурилиш ишларининг бориши билан танишиб, иш суръатини ошириш, зарур шароитлар яратиш, атрофни обод қилиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Зомин туманининг Пешағор ва Истиқлол маҳаллаларида ички ишлар бўлими бинолари қурилишини кўздан кечириш чоғида ҳудудда ободликни таъминлашга эътибор қаратиш кераклигини урғулади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу бунёдкорлик ишлари сўнггига етиб қолган. Ҳозирда сўнгги пардозлаш, йўлаклар қуриш ишлари бажарилаяпти. Бошқарма бошлиғи ушбу ишларни ўз муддатида якунлаш ҳамда ичимлик ва оқар сув, электр таъминоти, хизмат хоналарини жиҳозлаш, тунги ёритиш, шунингдек қурилишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech